"Башакшеҳир" Элдор Шомуродов бўйича қарор қабул қилди

Туркиянинг "Башакшеҳир" футбол клуби ўзининг етакчи ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг келажаги борасида муҳим қарор қабул қилди.

Жорий мавсумда юқори даражада ўйин намойиш этиб, чемпионат тўпурарлари рўйхатида етакчилар қаторида бораётган ўзбекистонлик футболчи ишончни тўлиқ оқлади. Шу боис, клуб уни жамоада сақлаб қолишга қарор қилди.

Журналист Салим Манавнинг хабар беришича, "Башакшеҳир" раҳбарияти Шомуродовнинг "Рома" клубидан ижара асосидаги шартномасида кўрсатилган 2,7 миллион евро миқдоридаги сотиб олиш опциясини расман ишга туширган.

Шу билан бирга, шартнома шартларига кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи кейинчалик бошқа клубга сотилган тақдирда, римликлар трансфер суммасининг 10 фоизини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!