"Башакшехир" жаҳон чемпионатида Файзуллаевдан нималар кутяпти?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркиянинг "Башакшехир" клуби матбуот котиби Гёкхан Йилмаз жамоа ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг Жаҳон чемпионати — 2026 да Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги ўйини борасида ўз фикрларини билдирди. Маълумки, Ўзбекистон мусобақани K гуруҳидан бошлайди. У ерда терма жамоамиз Португалия, Колумбия ва Конго Демократик Республикаси термаларига қарши майдонга тушади.

"Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган жамоамизнинг беш нафар футболчисига омад тилаймиз. Аббосдан ўз терма жамоасида муносиб ўйин кутяпмиз ва унга ишонамиз", — деди Йилмаз.

Жаҳон чемпионати — 2026 бугун, 11 июл куни старт олади ва 19 июл куни якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!