
"Башакшеҳир"да дебют голини урган Шомуродов ўйиндан кейин нималар деди?
Туркия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган "Бешиктош" - "Башакшеҳир" баҳси бўлиб ўтди ва унда Элдор Шомуродов жамоаси сафида дебют голини урди. Аммо мезбонлар кичик камбэк қилиб, ғалабани илиб кетишди.
Учрашувдан кейин Шомуродов ўз фикрлари билан ўртоқлашди: "Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бутун ўйин давомида яхши ҳаракат қилдик. Сўнгги дақиқаларда концентрацияни йўқотиб, 2 та гол ўтказиб юбордик. Бир муддат гол ура олмадим, бироқ ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман", - деди Элдор.
Шунингдек, Ҳужумчи янги бош мураббий ҳақида ҳам тўхталиб ўтди: "Яхши кунларни бошдан кечирмаяпмиз, лекин янги мураббийни кутяпмиз. У билан вазиятни ўнглаймиз".
Эслатиб ўтамиз, "Башакшеҳир" яқиндагина Нури Шаҳин билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди. Тез орада туркиялик мутахассис жамоада иш бошлайди.
Комментарии