"Башакшехир" бош мураббийи ҳужум чизиғини танқид қилди!
Туркия Суперлигасининг 15-турида "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Баҳсдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Нури Шахин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Учрашувда ғалаба қозона олмаганимиздан хафсаламиз пир бўлди. Жамоа биз хоҳлаган ҳамма нарсани қилди. Мен ўз шогирдларимдан мамнунман. Аммо бу каби ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. "Фенербахче"ни жуда ҳурмат қиламан, лекин бугун уларга қарши баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга чиққан эдик. Бу мақсадимиз иш бермади, лекин кучли жамоа қуришда давом этамиз. Сиз ҳужум чизиғида қанчалик совуққон бўлсангиз, шунчалик яхши ҳаракат қиласиз. Агар бугун танқид қиладиган нарса бўлса, бу мана шу ҳолат", — деди мутахассис.
Маълумот учун, ушбу ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушди.



Фикрлар