Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Бастони "Интер"дан норози ва "Барселона" ҳақида ўйламоқда

Бир қарорга келиш керак

«Интер» марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони клуб билан шартномасини узайтиришга шошмаяпти.

Маълумотларга кўра, «нерадзурри» 27 ёшли футболчига янги шартнома таклиф этган, аммо Бастони ва унинг яқинлари таклиф этилган шартлардан қониқмаган. 

Журналист Саша Тавольери хабарига кўра, ҳимоячи келаси йили «Барселона»га ўтиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр, бироқ бундан олдин вазиятни Ханс-Дитер Флик билан муҳокама қилишни истаяпти. Бу режа аввалроқ ҳам тилга олинган эди.

«Барселона» эса Бастони номзодидан воз кечмаган – клуб вакиллари ҳали ҳам футболчининг агентлари билан алоқани сақлаб турибди. Каталония клуби яқин вақт ичида италиялик ҳимоячини қўлга киритиш учун янги уриниш қилиш ниятида. Transfermarkt портали Бастонининг бозор қийматини 65 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ