БАТЭ ғалаба қозонди. Шаҳбоз Умаровдан ассист (видео)

Бугун Беларусь Олий лигасида 12-тур ўйинлари старт олди. Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган БАТЭ жамоаси ўз майдонида "Неман"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлади ва жамоасининг биринчи голига ассистентлик қилди. Бу унинг жорий мавсумдаги 5-голли узатмаси бўлди. 22 ёшли футболчи бундан ташқари, борисовликлар сафида 5 та гол киритишга эришган ва гол+пас тизимида 10 очкога эга бўлиб турибди.

Бугунги ғалабадан сўнг БАТЭ ҳисобидаги очколар сони 29 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Беларусь Олий лигаси. 12-тур

БАТЭ - "Неман" 3:0

Голлар: Нехайчик (14), Скавиш (76), Сигневич (83).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!