"Бавария" 18 та гол билан янги рекорд ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» Мюнхен клуби «РБ Лейпциг» устидан йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Германия чемпионати тарихида янги рекорд ўрнатди. Бу натижа орқали мюнхенликлар мавсумдаги дастлабки учта уй ўйинида жами 18 та гол уришга муваффақ бўлди. Бунга қадар бундай кўрсаткичга ҳеч бир жамоа эришмаган.

«Лейпциг»га қарши ўйиндан олдин «Бавария» ўз майдонида «Штутгарт»ни 5:1, берлинлик «Унион»ни эса 7:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Германия олий лигасининг навбатдаги турида мюнхенликларни яна бир синов кутмоқда. «Бавария» шу пайтгача мавсумни жуда ишончли бошлаган, аммо ўтган турда биринчи мағлубиятини қайд этган, шунга қарамай етакчи учликдан тушмаган «Фрайбург»га қарши майдонга тушади.

«Бразилияликлар» лақаби билан танилган «Фрайбург»га қарши беллашув келаси якшанба, 25 октябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!