«Бавария» 2000 йилдан буён энг кўп соврин ютган клуб деб топилди
2000 йилдан бери 34 та соврин билан Европанинг катта бешлигида энг муваффақиятли клуб сифатида «Бавария» биринчи ўринни эгаллади.
The Touchline саҳифасида 2000 йилдан буён энг кўп соврин ютган Европа топ-клубларининг кучли ўнлиги эълон қилинди.
Унга кўра, биринчи ўринни Мюнхеннинг «Бавария» клуби эгаллаган. Немис жамоаси ҳисобида 34 та соврин бор. Иккинчи поғонадан 31 та соврин билан Франциянинг «ПСЖ» клуби жой олган.
Кучли учликни 25 та совринга эга «Барселона» якунлаган. Мадриднинг «Реал» клуби эса 20 та соврин билан тўртинчи ўринни банд этган.
Кучли ўнликдан, шунингдек, «Ювентус» (17), «Челси» (16), «Интер» (16), «Манчестер Юнайтед» (13), «Манчестер Сити» (12) ва «Лион» (10) жой олган.
Рейтингни тузишда клубларнинг еврокубоклар ва миллий мусобақалардаги ғалабалари ҳисобга олинган.
Изоҳлар (0)