"Бавария" бу ёз қиммат харидларни амалга оширмайди

“Бавария” клуби бошқарув раиси ўринбосари Ули Хёнесс жамоанинг ёзги трансферлар давридаги режалари ҳақида тўхталиб ўтди.

“Санедан сўнг, бизда бу ёз бошқа қиммат харидлар бўлмаслигига ишончим комил”, – дейди Хёнесс Frankfurter Allgemeine Zeitung нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" Санени шу ёз 49 млн евро эвазига "Манчестер Сити"дан сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!