“Бавария” чемпиондан юз ўгирди

“Бавария” Бундеслигадаги иқтидорли ва тажрибали ўйинчиларни йиғиб олиш амалиётига катта эътибор беради.

Ўтган мавсумда “Байер” чемпионатни мағлубиятсиз якунлаб, олтин медалга эга чиқди. Леверкузенликларнинг ғалабасига ҳимоячи Жонатан Та ҳам катта ҳисса қўшди.

Мюнхен супер клуби тажрибали ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўрди. Ёзги трансферлар мавсумининг бошида “Бавария” 28 ёшли ҳужумчи билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришганди. Бироқ клублар бадал пули миқдорида бир тўхтамга кела олмади.

Энди “Бавария” Та учун курашдан чиққани маълум бўлди. Бош мураббий Венсан Компани жамоанинг бошқа ҳимоячилари, хусусан, Маттейс де Лигт ва Нуссер Мазрауи бошқа клубларга ўтиб кетган тақдирда ҳам Та хизматидан фойдаланмайдиган бўлди.

 Жонатан Танинг “Байер” билан келишуви келаси ёз тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!