"Бавария"дан кет, Англияда ўйнайдиган пайтинг келди
Иккита зўр таклиф бор
«Бавария» ярим ҳимоячиси Том Бишофга Англия премьер-лигаси клублари кўз тиккан.
21 ёшли футболчини «Ливерпуль» ва «Ньюкасл» скаутлари яқиндан кузатиб бормоқда, деб хабар бермоқда инсайдер Экрем Конур.
Шу билан бирга, ҳозирча трансфер амалга ошиши қийин кўринади: Мюнхен клуби раҳбарияти ёш ва истиқболли ярим ҳимоячини сотиш ниятида эмас.
Том Бишоф жорий мавсумда «Бавария» таркибида 15 ўйинда майдонга тушди, шуларнинг еттитасида асосий таркибда майдонга тушган. У бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва икки марта голли пас берди.
Transfermarkt портали немис терма жамоаси аъзоси ҳисобланган футболчининг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)