"Бавария" дарвозабонининг фарзанди вафот этди

  • 1 августа, 18:41
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" дарвозабони Свен Улрайх 6 ёшли ўғлининг вафот этгани ҳақида хабар берди.

Tecno

"Чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, бир неча ҳафта олдин ўғлимиз Лен узоқ давом этган оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Бу ҳақда оммага маълум қилиш қарорини қабул қилиш биз учун жуда қийин бўлди - аммо оиламиз учун бу атрофимиздагиларга ҳам, жамоатчиликка ҳам аниқлик киритиш учун муҳим қадамдир.

Қизим билан бирга қадам-бақадам ҳаётга қайтишга ҳаракат қиляпмиз. Оиламиз, дўстларимиз ва "Бавария" футбол клубига сўнгги ойларда кўрсатилган вазминлик ва катта қўллаб-қувватлаш учун алоҳида миннатдорчилик билдирамиз - бу биз учун жуда муҳим.

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан шахсий ҳаётимизга нисбатан тушуниш ва ҳурмат кўрсатишларини сўраймиз. Қўшимча сўров ёки мурожаатлардан тийилишингизни сўраймиз", - деб ёзади Мюнхен клубининг 36 ёшли дарвозабони Улрайх.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию