"Бавария" Дэвис билан келиша олмаяпти

Мюнхеннинг "Бавария" клуби чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвис билан маоши сабаб янги шартнома борасида ҳалигача келиша олмаяпи. 

Журналист Кристиан Фалкнинг хабарига кўра, "Бавария"нинг собиқ спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич канадалик футболчи билан йилига 12 миллион евро маош оладиган янги шартнома борасида деярли келишиб олган эди. Бироқ, Ҳасан ишдан бўшатилди, шундан сўнг Дэвис билан музокаралар тўхтаб қолди. Айни дамда "қизииллар" таклиф қилаётган маош шимолий америкаликка маъқул келмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Альфонсонинг немис гранди билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Ҳимоячига "Реал Мадрид" жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!