Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Бавария" етакчи ҳимоячисидан айрилди

Энди у ёрдам беролмайди

«Бавария» ва Канада терма жамоаси ҳимоячиси Альфонсо Дэвис миллий жамоа йиғинида жароҳат олди.

26 ёшли футболчи Миллатлар лигасида Гватемалага қарши ўйин (3:2) бошланишидан кўп ўтмай, еттинчи дақиқадаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Мюнхен клуби матбуот хизмати хабарига кўра, ҳимоячида чап соннинг орқа қисмида мушак толаси узилиши аниқланган.

Маълум қилинишича, Дэвис маълум муддат майдондан четда қолади, бироқ тикланиш учун аниқ муддат ҳозирча белгиланмаган.

Жорий мавсум Германия чемпионати доирасида Дэвис 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли пас муаллифи бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ