"Бавария" франциялик вингер билан келишиб олди
"Кристал Пэлас"да ажойиб мавсум ўтказган Майкл Олисе учун бир қатор топ клублар кураш олиб бормоқда. Улар орасида "Бавария" ҳам бор эди ва немислар футболчининг ўзи билан келишиб олди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Журналистнинг сўзларига кўра, Олисе "Ньюкасл" ва "Челси" таклифига қармасдан, Мюнхенга кўчиб ўтишни танлади. Тез орада клублар музокараларни бошлашади. Шундан кейин франциялик вингернинг келажаги аниқ бўлади. 22 ёшли футболчининг товон пули 55 миллион фунт стерлингга тенг.
Майкл Франция Евро учун терма жамоасидан чақирув олгани йўқ. Аммо у "Кристал Пэлас" таркибида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та голда иштирок этди.
Фикрлар