«Бавария» «Фулxэм» дарвозабонини сотиб олмоқчи
Мюнхеннинг машҳур «Бавария» клуби Лондоннинг «Фулхэм» жамоаси дарвозабони Бернд Ленони ўз сафида кўришга қизиқиш билдирмоқда.
Bild нашри хабар беришича, мюнхенликлар 34 ёшли немис дарвозабонини захира посбони сифатида олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ҳозирда Ленонинг «Фулхэм» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнигача мўлжалланган. Шу билан бирга, «Бавария» келаси ёзда уни эркин агент сифатида қўшиб олишга уринши мумкин.
Бернд Лено бундан олдин «Арсенал», «Байер» ва «Штутгарт» таркибларида ҳам тўп сурган. Жорий мавсумда у Англия чемпионатида «Фулхэм» сафида бешта ўйин ўтказди ва улардан бирида дарвозасини дахлсиз сақлашга эришди.

Фикрлар