"Бавария": Германиянинг янги юлдузини бегона қилмайлик
"Айнтрахт" клуби ва Германия миллий терма жамоаси таркибида ўйнаётган 23 ёшли қанот ҳимоячиси Натаниэл Браун яқин кунларда "Бавария" сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, клублар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга кирган. Кутилмоқдаки, трансфер қиймати 55 миллион евро атрофида бўлади. Браун "Бавария" билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши кутилмоқда. Мюнхен клуби раҳбарияти яқин кунларда келишув расман эълон қилинишига ишонмоқда.
Ўтган мавсумда Браун "Айнтрахт" сафида барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 42 та ўйинда майдонга тушди, тўртта гол урди ва олтита голли узатма муаллифи бўлди.
Жаҳон чемпионатининг жорий мусобақасида ҳам ҳимоячи ўзини кўрсатишга улгурди — ҳозирча унинг ҳисобида икки очко (1 гол ва 1 голли узатма) бор. Биринчи турда у Германия терма жамоасига Кюрасао устидан йирик ҳисобдаги ғалабага (7:1) ҳисса қўшди.

Фикрлар