“Бавария” икки юлдуз ўрнини босадиган бир футболчини олади

  • 4 март, 2021, 21:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Бавария” ёзда икки тажрибали ҳимоячи – Давид Алаба ва Жером Боатенг билан хайрлашишга тайёрланмоқда.

Tecno

Мюнхенликлар бу икки ҳимоячи ўрнини боса оладиган футболчини “Наполи”дан топди. Бундеслига гранди ёзда Калиду Клубалини сотиб олиш учун италияликларга таклиф тайёрлаяпти.

29 ёшли сенегаллик футболчи бир неча марта гранд клубларга ўтмоқчи бўлди. Бироқ, “Наполи” раҳбарияти унинг кетишига йўл қўймади.

Клуб президенти Аурелио Де Лаурентис Кулибалини таркибда сақлаб қолиш учун ҳар гал унинг трансфер суммасини кўтариб юбормоқда. Айнан у белгилаётган нархлар “Бавария”нинг савдосига халақит қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!