“Бавария” икки юлдузни нишонга олди

CHERY AUTO

Германия Бундеслигасида чемпионликни қайтариб олган “Бавария” янги мавсум олдидан таркибини тартибга солишга жиддий эътибор қаратмоқда.

Tecno

Европадаги манбаларга кўра, мюнхенликлар айни пайтда икки нафар кучли ўйинчини олишга тайёргарлик кўрмоқда. “Бавария” нишонига “Лейпциг” вакили Хави Симонс ва “Челси” ҳужумчиси Кристофер Нкунку тушган.

Мюнхенликлар спорт директои Макс Эберль ҳар икки ўйинчи агентлари билан алоқани ушлаб турибди.

Немис футболига ихтисослашган журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, 22 ёшли Симонс ҳам, 27 ёшли Нкунку ҳам “Бавария” учун захира варианти ҳисобланади. Мюнхенликлар олдинги чизиққа мўлжаллаган ўйинчиларни қўлга кирита олмаган тақдирда, эътибор мана шу икки футболчига қаратилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию