“Бавария” иккинчи дарвозабонга бешта гол урди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсум умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган Германиянинг “Бавария” ва Норвегиянинг “Будё-Глимт” жамоалари ўртасидаги учрашув мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан  якунланди. Ўйин Германиянинг Мюнхен шаҳридаги “Арена Мюнхен” стадионида бўлиб ўтди. Мезбонлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

47-дақиқада “Бавария” ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала ҳисобни очди. 61-дақиқада Ҳарри Кейн мезбонларнинг устунлигини икки карра оширди. 77-дақиқада ҳимоячи Альфонсо Дэвис меҳмонлар дарвозасига учинчи голни урди. Қолган дақиқаларда Майкл Олисе бир жуфт тўп киритиб, якуний ҳисобни ўрнатди.

“Будё-Глимт”нинг россиялик дарвозабони Никита Хайкин жароҳати сабаб учрашув танаффусида алмаштирилди.

Умумий босқичнинг 2-турида “Бавария” 13 октябрь куни Норвегиянинг яна бир вакили – “Викинг” жамоаси билан учрашади, “Будё-Глимт” эса 14 октябрь куни Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!