
“Бавария” катта трансферга қўл урмоқда
Бундеслига чемпионлигини қўлга киритган “Бавария” бош мураббийи Венсан Компани ҳужум чизиғини кучайтира оладиган ўйинчи қидиряпти. Бельгиялик мутахассиснинг фикрича, жамоага чап қанот ҳужумчиси керак.
Немис матбуоти мюнхенликлар бу позицияга “Атлетик” юлдузи Нико Уильямс ва “Ливерпуль” вингери Луис Диасни мўлжаллаётгани ҳақида ёзган эди.
Энди Бундеслига гранди бошқа ўйинчини ҳам нишонга олди. “Манчестер Юнайтед” 27 ёшли ҳужумчи Маркус Рэшфорддан қутилишга ҳаракат қилмоқда. “Бавария” бу ҳолатдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолиши мумкин.
Венсан Компанига англиялик футболчининг универсаллиги ёқади. Маркус чап қанотдан ташқари, марказий ҳужумчи вазифасини ҳам бажара олади.
“Бавария” мутасаддилари Маркус Рэшфорд трансферига оид барча маълумотларни тўплаб бўлди. Бу трансфер Бундеслига чемпионига 45 миллион еврога тушиши айтилмоқда.
Комментарии