“Бавария” катта трансферни барбод қилди

Бундеслига чемпионлигини “Байер”га бой берган “Бавария” келаси мавсум олдидан таркибини кучайтирмоқда.

Мюехенликлар ҳимоя чизиғига “Байер” вакили Жонатан Тани олиб келиш ҳаракатини бошлаган.

Журналист Кристиан Фалькнинг маълум қилишича, “Бавария” раҳбарияти 28 ёшли марказий ҳимоячи учун леверкузенликлар талаб қилаётган 40 миллион еврони тўлашдан бош тортди.

Танинг “Байер” билан яна бир йиллик шартномаси қолган. Ўтган йили Жонатаннинг шартномасида уни 18 миллион еврога трансфер қилиш мумкинлиги тўғрисида банд бор эди.

“Бавария” келаси ёз эркин агентга айланадиган футболчига катта сумма харажат қилмайдиган бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!