“Бавария” катта трансферни эълон қилди

“Кристал Пэлас”нинг 22 ёшли франциялик ҳужумчиси Майкл Олисе фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттирадиган бўлди.

“Бавария” матбуот хизмати бир неча жамоалар даъвогарлик қилган футболчини Мюнхен суперклубига кўчиб ўтганини расман эълон қилди.

Унга кўра, томонлар 2029 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома имзолашган.

Европа матбуоти “Бавария” Олисе учун англияликларга 53 миллион евро бадал пули тўлаши ҳақида маълумот тарқатганган эди. Қўшимчасига мюнхенликлар яна 5,9 миллион еврони турли бонуслар сифатида “Кристал Пэлас” ҳисоб-рақамига ўтказиб беради.

Олисе ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида 19 та учрашувда майдонга  тушиб, ўз ҳисобига ўнта ол ва олтита ассист расмийлаштирди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!