“Бавария” катта йўқотишга учради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Маҳоратли дарвозабон Мануэль Нойер Германия кубоги финалида “Бавария”га ёрдам бера олмайди.

Маълумотларга кўра, тажрибали дарвозабон жароҳати сабаб ҳал қилувчи учрашувни ўтказиб юборади. Бу эса Мюнхен суперклуби учун катта йўқотиш сифатида баҳоланмоқда.

Нойер узоқ йиллар давомида жамоанинг асосий етакчиларидан бири бўлиб келган ва унинг йўқлиги финал олдидан мураббийлар штаби учун жиддий муаммо туғдириши мумкин.

“Бавария мухлислари эса дарвозабоннинг тезроқ тикланишидан умид қилмоқда. Клуб ҳозирча унинг қайтиш санаси бўйича аниқ маълумот бермаган.

Шунга қарамасдан, “Бавария” мавсумни соврин билан якунлаш учун финалда бор кучини ишга солиши кутилмоқда.

23 май куни Берлин шаҳрида бўладиган финалда мюнхенликлар "Штутгарт" футболчиларига қарши майдонга тушади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!