"Бавария"ни ёзги трансферлар ойнасида бир қанча футболчилар тарк этиши кутилмоқда. Улар орасига жамоанинг асосий ярим ҳимоячиларидан бири Жошуа Киммих ҳам қўшилди, дея хабар берди "Sky Sports" журналисти Флориан Плеттенберг. 

Маълум бўлишича, германиялик футболчини мюнхенликлар қўйиб юборишга тайёр. Сабаби, томонлар ўртасида янги шартнома борасида келишувга эришилмаган ва клуб уни эркин агентга айланишини истамайди. 

Киммихга Европанинг кўплаб топ жамоаларидан таклифлар бор. Унга "Ливерпуль", "Барселона", "Реал Мадрид", "Арсенал" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда. Плеттенберг ярим ҳимоячини ПСЖ, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси"га ўтиш имконияти пас эканлигини таъкидлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!