"Бавария" Команни сотишга қарор қилди ва унга нарх ҳам белгилади

Ҳужумчи Кингсли Коман ёзда "Бавария"ни тарк этиши мумкин. 

Мюнхен клуби франциялик футболчи учун 70 миллион евролик таклиф тушса, уни сотишга тайёр. Вингер Премьер-лига ва Ла Лига жамоалари таклифларини кўриб чиқиши мумкинлиги айтилмоқда. 

Жорий мавсумда Коман "Бавария" сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та ассист муаллифига айланди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!