"Бавария" кўзлаётган футболчи "Реал" ва "Барса" нишонида!
Испаниянинг икки гранди - "Реал" ва "Барселона" "Байер" ҳимоячиси Жонатан Тага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Кристиан Фальк Х ижтимоий тармоғида (собиқ Тwиттер) хабар қилди.
Манбага кўра, "қироллик клуби" шартномаси жорий мавсум охирида ниҳоясига етадиган германиялик ҳимоячининг вакиллари билан музокара олиб борган. Каталония клуби эса вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва вазият келганда немис ҳимоячисига таклиф билан чиқмоқчи. Та қишки трансфер ойнасида келажаги ҳақида қарор қабул қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчига "Бавария" ҳам қизиқиш билдираётган эди. Аммо энди мюнхенликлар Та учун курашда фаворит эмас.
Жонатан Та 2015 йилнинг ёзида "Гамбург"дан “Байер”га кўчиб ўтгандиУ жорий мавсум леверкузенликлар сафида тўртта ўйинда майдонга тушди. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, 28 ёшли футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар