“Бавария” ниҳоят бош мураббий танлади

“Бавария” раҳбарияти жамоани яна чемпионлик йўлига қайтара оладиган бош мураббий қидирмоқда.

Bild нашри журналисти Кристиан Фалькнинг хаюар беришича, “Бавария” спорт директори Макс Эберль бош мураббийликка энг муносиб номзод сифатида Роберто Де Дзербини эътироф этган.

Манбага кўра, Роберто Де Дзерби “Брайтон”даги фаолиятини давом эттиришни истаётган бўлса-да, унинг раҳбарият билан муносабатига совуқчилик тушган. Макс Эберль италиялик мутахассисни Мюнхенга олиб келишда айнан мана шу омилдан фойдаланиб қолмоқчи.

Томас Тухель билан хайрлашишга тайёргарлик кўраётган мюнхенликлар бир неча мутахассисларга таклиф билан чиқди. Бироқ Ханс-Дитер Флик, Ральф Рангник, Хаби Алонсо ҳамда Юлиан Нагельсманн “Бавария”ни бошқаришга кўнмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!