«Бавария»нинг муҳим ўйинчисининг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани жамоа яримҳимоячиси Александр Павловичнинг соғлиқ ҳолати юзасидан берилган саволга жавоб берди. Футболчи Чемпионлар лигасида «Викинг»га қарши кечган (3:3) ўйинни майда жароҳат ва ноқулайлик сабаб ўтказиб юборган эди.

— Кеча у жамоа билан бирга одатдаги тартибда машғулот ўтказди. Агар бугун ҳам худди шундай давом этса, демак, ҳаммаси жойида, — дея Компани сўзларини келтиради Bayern & Germany нашри.

Жорий мавсумда Павлович барча мусобақалар доирасида саккизта ўйинда майдонга тушди, бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва икки марта голли узатма муаллифи бўлди.

17 октябрь куни «Бавария» Германия чемпионати олтинчи тури доирасида ўз майдонида «РБ Лейпциг»ни қабул қилади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!