«Бавария» «Ноттингем Форест» яримҳимоячисини сотиб олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» клуби раҳбарияти «Ноттингем Форест» жамоаси ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайтга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

TeamTalk нашри хабарига кўра, мюнхенликлар марказий зонани кучайтиришни режалаштирган ва 27 ёшли англиялик футболчи учун курашга қўшилиш ниятида. Мутахассислар ҳозирча Гиббс-Уайтнинг эҳтимолий трансфер қийматини 70 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, футболчига фақат «Бавария» эмас, балки «Манчестер Юнайтед» ва Лондоннинг «Тоттенхэм» клублари ҳам даъвогар сифатида қаралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Морган Гиббс-Уайт Англия чемпионатида «Ноттингем Форест» таркибида бешта ўйин ўтказиб, бир гол урди ва икки голли узатма муаллифи бўлди. Ундан олдин ярим ҳимоячи «Вулверхэмптон» жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!