"Бавария" Нойерга ўринбосар топди
ПСЖ посбони Жанлуижи Доннарумма фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин.
Италия матбуоти хабарига кўра, италиялик дарвозабонга Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқмоқда. Немис клуби Доннаруммани Мануэль Нойерга ўринбосар сифатида кўрмоқда. ПСЖ посбони Луис Энрикега тўлиқ ишонмайди ва шу сабаб кейинги йилда кетишга қарши эмас.
Маълумот учун, 25 ёшли кепернинг парижликлар билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. "Transfermarkt" Доннаруммани 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар