«Бавария» Нойернинг жароҳати бўйича баёнот берди
«Бавария» 40 ёшли дарвозабон Мануэль Нойернинг ўнг оёқ панжасидаги пайи қисман узилгани ва майдонга қайтиши номаълумлигини маълум қилди
«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойернинг жароҳати бўйича расмий баёнот эълон қилди.
Мюнхен жамоаси сардори 10-тур доирасида «Майнц»га қарши ўтказилган учрашувда жароҳат олган эди.
Клуб маълумотига кўра, тиббий кўрик натижалари 40 ёшли дарвозабонда ўнг оёқ панжасидаги пайнинг қисман узилиши аниқланганини кўрсатган. Шу билан бирга, мюнхенликлар Нойернинг майдонга қайтиш муддати аниқ эмаслигини маълум қилишди.
Аввалроқ журналист Патрик Штрассер Нойернинг тўлиқ тикланиши олтидан ўн икки ҳафтагача вақт олиши мумкинлигини хабар қилган эди. Агар бу башорат тасдиқланса, дарвозабон 2026 йилнинг қолган қисмини ўтказиб юбориш хавфи остида қолади.
Изоҳлар (0)