“Бавария” Олисега шубҳа билан қараяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Бавария” ҳужумчиси Майкл Олисе ўз хизматларига бир нечта клублар қизиқаётганини билади ва шу сабабли жаҳон чемпионатидан кейин клуб раҳбарияти билан келажагини муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, “Бавария” раҳбарияти Олисе клуб билан учрашмоқчи эканини тушунади. Бироқ мюнхенликлар футболчи сўнгги ҳафталарда кўп муҳокама қилинган бошқа таклифларга қизиқиб қолган бўлиши мумкинлигидан шубҳаланишмоқда.

Таъкидланишича, клуб раҳбарияти футболчидан “Бавария”га содиқлигини кўрсатувчи қандайдир ишора кутган, аммо ҳозирча бундай қадам кузатилмаган. Бу эса клубда катта шубҳаларни юзага келтирган.

Аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби Майкл Олисе билан ҳеч қандай тўғридан-тўғри ёки билвосита алоқа бўлмаганини расман маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!