«Бавария» Олисега янги шартнома таклиф қилмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» раҳбарияти Майкл Олисе атрофидаги шов-шувларга қарамай, уни жамоада сақлаб қолиш ниятида қатъий турибди. Франция терма жамоаси аъзоси сўнгги кунларда «Реал» билан жиддий тарзда боғланмоқда.

Маълумотларга кўра, 24 ёшли ярим ҳимоячи жорий трансфер ойнасининг ўзидаёқ «қироллик клуби» сафига ўтишни истамоқда. Унинг бу хоҳиши ҳақида терма жамоадаги шериклари ҳам хабардор қилингани айтилмоқда. Шу билан бирга, мюнхенликлар ўз юлдузини қўйиб юбориш фикридан йироқ.

Bild хабарига кўра, «Бавария» раҳбарияти Олисега янги шартнома таклиф қилишни режалаштирган. Унга кўра, футболчи йилига 25 миллион евроидан ортиқ маош олиши мумкин. Агар бу келишув амалга ошса, француз футболчиси жамоадаги энг кўп маош олувчи ўйинчилардан бирига айланади.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, Майкл Олисениинг трансфер қиймати 150 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!