"Бавария" Павар ўрнига "Милан"дан ҳимоячи олиб келмоқчи
"Бавария" ҳимоячи Бенжамин Паварга ўринбосар қидириш ишларини давом эттирмоқда.
"Sky Sport" нашри берган хабарга кўра, немис клуби "Милан" футболчиси Пьер Калулуга қизиқиш билдирмоқда. Мюнхенликларга унинг ҳимоя маркази ва қанотларда ҳам ўйнай олиш истеъдоди ёқади.
Шундай бўлса-да, томонлар ўртасида ҳали ҳеч қандай музокаралар бўлиб ўтганича йўқ.
Қайд этиш лозим, Калулунинг "трансфермаркт" порталидаги баҳоси 30 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар