"Бавария" посбони жароҳат сабаб сафдан чиқди
Мюнхенинг "Бавария" клуби ўзининг расмий саҳифасида жамоа дарвозабони Мануэль Нойер жароҳат олганини маълум қилди.
Манбада берилган хабарга кўра, 39 ёшли посбонга ўнг сон мускулининг узилиши ташхиси қўйилган. Клуб раҳбарияти Нойерни қачон сафга қайтишини ошкор этмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Компани шогирдлари Бундеслига 14 та учрашувда 38 очко тўплаган холда, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.



Фикрлар