"Бавария" Рэшфорд учун 30 миллион евро тўлашга тайёр

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Бавария" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.

"Football365" маълумотига кўра, трансфер тақдири ҳозирча ноаниқ бўлиб турибди ва кўп жиҳатдан "Барселона"нинг қарорига боғлиқ. Англиялик футболчи ўтган мавсумни каталонияликлар сафида ижара асосида ўтказган эди.

"Барселона"да Рэшфордни 30 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. Бироқ клуб ҳозирча ушбу имкониятдан фойдаланиш ниятини билдирмаган. Каталонияликлар янги ижара шартномаси ёки трансфер нархини пасайтириш вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Испания клубининг қарори кутилаётган бир пайтда "Манчестер Юнайтед" бошқа жамоалардан келадиган таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.

Бу вазиятдан "Бавария" фойдаланмоқчи. Мюнхенликлар футболчи учун сўралаётган 30 миллион еврони тўлашга қарши эмас.

Шу билан бирга, эҳтимолий трансфердаги асосий тўсиқ Рэшфорднинг юқори маоши бўлиб турибди. Ҳозирда у ҳафтасига 346 минг евро маош олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!