“Бавария” Рэшфордга шарт қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ёзги трансфер ойнасида Маркус Рашфордни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. TEAMtalk маълумотига кўра, немис гранди инглиз футболчиси учун тахминан 40 миллион евро тўлашга тайёр.

“Бавария”нинг Рэшфордга бўлган қизиқиши ҳужум чизиғидаги бошқа трансфер мақсадлари амалга ошмаганидан сўнг кучайган.

Бироқ эҳтимолий трансфер фақат клублар ўртасидаги келишувга боғлиқ эмас. Манба хабарга кўра, мюнхенликлар футболчининг ўзига ҳам бир қатор шартлар қўйган. Улардан бири — Рэшфорд “Барселона”га ўтиш режасидан воз кечиши керак. Чунки каталонияликлар аввалроқ футболчи учун устувор вариант сифатида кўрилаётганди.

Шунингдек, инглиз ҳужумчиси маошининг камайишига ҳам рози бўлиши лозим.

Маълумот учун, ўтган мавсумда “Бавария” Бундеслига ва Германия Кубогида ғолиб чиққан

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!