"Бавария" Тюрам учун курашдан чиқди

"Бавария" раҳбарияти "Боруссия" Мюнхенгладбах ҳужумчиси Маркус Тюрамга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бироқ, Semper Inter нашрининг аниқлик киритишича, Тюрам учун курашда фақат иккита клуб қолган. Чунки «Бавария» Маркус учун курашдан чиққан.

Қолган иккита клуб эса бир шаҳар шарафини ҳимоя қилади. Булар “Милан” ва “Интер” клубларидир. Иккала ҳам ушбу трансферга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, 25 ёшли Тюрам 2020 йилдан буён Франция терма жамоасида ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум Бундеслигада 19 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!