"Бавария" УЕФА клублар рейтингида "Реал"ни ортда қолдирди
УЕФАнинг сўнгги беш йиллик клублар рейтингида "Бавария" Мадриднинг "Реал" жамоасини ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқди.
"Бавария" чорак финалда "Реал"ни икки ўйин натижасига кўра 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, умумий рейтингда 146,5 балл билан пешқадамга айланди. Мадрид клуби эса 144,5 балл билан иккинчи ўринда жойлашди. Кучли учликни "Ливерпуль" (130) якунлаб турибди.
Маълумот учун, "немис машинаси" ярим финалда ПСЖга қарши майдонга тушади. Биринчи ўйин 28 апрель куни Парижда, жавоб учрашуви эса 6 май куни Германияда бўлиб ўтади.

Фикрлар