Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Бавария" устози бой берилган ғалаба айбдорларини айтди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Бунақаси биринчи марта бўлаётгани йўқ

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Лига чемпионлари умумий босқичи иккинчи турида «Викинг»га қарши кечган ва 3:3 ҳисобида якунланган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Учрашувнинг дастлабки қисми кутилмаган тарзда бошланди: норвегияликлар 38-дақиқадаёқ 2:0 ҳисобида олдинга чиқишди. Иккинчи бўлимда мюнхенликлар ўйинни қўлга олиб, ҳисобни тенглаштиришди ва ҳатто олдинга ҳам чиқишди. Бироқ 74-дақиқада Майкл Олисе майдондан четлатилиб, «Бавария» бир ўйинчи кам бўлиб қолди. Якуний зарба эса 90-дақиқада келди – «Викинг» учинчи голни урди ва мағлубиятдан қутулиб қолди.

«Айб тўлиқ ўзимизда. Биз бугун ҳам, ўтган турда [«Аугсбург»га қарши, 2:2] бўлгани каби, майдонда устунлик қилдик. Албатта, ижобий жиҳатлар ҳам бор, ўйин сифати умуман ёмон эмасди. Лекин диққат сусайиши ва вазиятларда етарлича оқилона қарор қабул қилмаслигимиз сабаб хатоларни такрорлаяпмиз. «Аугсбург»га қарши ўйинда голни стартдан 8 сония ўтибёқ ўтказиб юбордик, бугун эса бир ярим дақиқадан сўнг. Қолаверса, рақибнинг деярли ҳар бир имконияти гол билан якунланаётгандек туюлаяпти. Аммо буларнинг ҳеч бири бизга баҳона бўлолмайди, чунки ўзимиз ўзимизни шундай оғир вазиятларга солаяпмиз», – дея Компани сўзларини келтиради Bayern & Germany нашри.

17 октябрь, шанба куни «Бавария» Бундеслига доира навбатдаги турда ўз майдонида «РБ Лейпциг»ни қабул қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ