«Бавария» ва «Ливерпул» «Барселона» ҳимоячиси учун курашади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» таркибида тўп суриб келаётган ҳимоячи Жерар Мартин яқин вақт ичида жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда fussball-news нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, футболчига бир вақтнинг ўзида бешта топ-клуб даъвогарлик қилмоқда. Жерар Мартин билан «Интер», «Ливерпуль», «Бавария», «Челси» ва «Тоттенхэм» жамоалари қизиқиш билдирган. Transfermarkt портали ҳимоячининг бозор қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Маълумки, «Бавария» Бундеслиганинг дастлабки олти турида 14 очко жамғарди ва ҳозирча турнир жадвалида пешқадамликни қўлдан бой бермаяпти. Мюнхен клуби ҳимояни янада мустаҳкамлаш орқали мавсумни юқори савияда ўтказишни мақсад қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!