"Бавария" харидорларга Ким Мин Жэнинг нархини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Тоттенхэм» ва «Астон Вилла» клублари «Бавария» ҳимоячиси Ким Мин Жэ учун немис жамоаси қанча миқдорда тўлов талаб қилиши мумкинлигини билиб олди. Бу ҳақда Sports Mole хабар берди.

29 ёшли Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси 2023 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унгача футболчи «Наполи» таркибида ўйнаган. Мюнхен клубига ўтганидан бери Ким расмий учрашувларда жамоа сафида 121 марта майдонга тушган.

Жорий мавсумда кореялик футболчи асосий таркибда доимий ўринга эга эмас. Бош мураббий Венсан Компани марказий ҳимояда Ким ўрнига кўпроқ Жонатан Та ва Дайо Упамеканога ишонч билдирмоқда.

Манбаларга кўра, «Бавария» Ким Мин Жэни сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр, аммо бу фақат муносиб алмашув топилган тақдирда амалга ошиши мумкин. Шу билан бирга, ҳимоячининг кетиши қишки трансфер ойнасида эмас, балки ёзда рўй бериши эҳтимоли юқорироқ деб баҳоланмоқда.

Хабарга кўра, тахминан 34,5 миллион евро атрофидаги таклиф футболчини қўлга киритиш учун етарли бўлиши мумкин. Ким Мин Жэнинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси тугашига эса икки йилдан кам вақт қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!