"Бавария" янги шартнома бўйича Ҳарри Кейнга қанча тўлаши маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Манбаларга кўра, инглиз ҳужумчиси Харри Кейн мюнхенлик «Бавария» билан янги шартнома борасида келишувга эришган. Янги битимга мувофиқ, у аввалгидек ҳафтасига тахминан 475 минг евро маош олишда давом этади.

Маълумотларга қараганда, Кейн шартномани 2030 йилгача узайтиришни истаган. У шу орқали келаси жаҳон чемпионатигача юқори даражадаги клубда ўйнашини кафолатлаб қўймоқчи бўлган. 

Бироқ «Бавария» фақат 2029 йил ёзигача бўлган муддатни маъқул кўрган ва музокаралар якунида айнан шу вариант устун келгани айтилмоқда.

Харри Кейн 2023 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилмоқда. У бу клубка «Тоттенхэм» таркибидан ўтган. Немис жамоаси сафида форвард икки бор Германия чемпиони, шунингдек, мамлакат кубоги ва икки марта Суперкубок соҳиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!