«Бавария» ярим ҳимоячиси «Манчестер Сити» таклифини рад этди
«Бавария» ярим ҳимоячиси Александр Павлович «Манчестер Сити»га ўтишдан бош тортди. Бу ҳақда футбол инсайдери Флориан Плеттенберг хабар берди.
Аввалроқ Bild «шаҳарликлар» 22 ёшли футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр эканини ёзганди. Қайд этилишича, дастлаб немис футболчиси мазкур таклифга қизиқиш билдирган, аммо якунда Англия клубининг таклифини рад этишга қарор қилган.
Павлович фаолияти давомида «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсумда жамоа сафида 7 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар