"Бавария" юлдуз учун АПЛнинг икки гранди курашмоқда
"Бавария" футболчиси Жамал Мусиаланинг хизматларига АПЛнинг иккита жамоаси қизиқиш билдирмоқда.
"Bayern Space" нашри хабар беришича, айни вақтда германиялик хавбекни "Арсенал" ва "Челси" жамоалари ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Лондонинг икки клуби футболчининг вакиллари билан аллақачон норасмий музокаралар ўтказган. Ҳозирда жамоалар жароҳатдан эндигина қайтган ярим ҳимоячининг ҳолатини кузатишда давом этмоқда.
Таъкидланишича, Мусиала "Бавария" билан ноёб шартномага эга бўлиб, унинг маоши ҳар йили 10 фоизга ошиб боради. Бундан ташқари, ҳар бир трансфер ойнасида кучга кирадиган товон пули миқдори ҳам белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли футболчининг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 130 миллион еврони ташкил этади. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.



Фикрлар