“Бавария” юлдузи “Реал”га ўтишга қарор қилди

  • 22 сентябрь, 15:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бундеслиганинг амалдаги чемпиони “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келаётган франциялик футболчи Дайо Упамекано фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиришни режалаштиряпти.

Tecno

Marca нашри журналистлари тарқатаётган маълумотларга қараганда, 26 ёшли ҳимоячи “Реал”га кўчиб ўтиш истагини билдирган. Унинг агенти Дайони “Қироллик клуби”га жойлаш бўйича иш бошлагани айтилмоқда.

Упамекано профессионал футболчилик фаолиятини ўн йил муқаддам Австриянинг “Зальцбург” клубида бошлаган. Икки йилдан кейин уни Германиянинг “Лейпциг” клуби 18,5 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди.

2021 йили эса, “Бавария” франциялик ҳимоячи учун 42,5 миллион евро сарфлаб, Упамекано билан беш йиллик битим тузди. Ана шу шартнома жорий мавсум охирида якунига етади. Transfermarkt портали экспертлари томонидан  50 миллион еврога баҳоланаётган ҳимоячи келаси ёз эркин агент мақомида ҳар қандай клубга бепул қўшилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!