"Бавария" Зидан билан музокаралар ўтказгани маълум бўлди

"Бавария" клуби франциялик афсона Зинедин Зидан билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Испаниянинг "Marca" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, мюнхенликлар Хаби Алонсо варианти ўхшамагач, Зиданни кўндиришга ҳаракат қилишган. Ҳозирда мутахассиснинг жавоби қандай бўлиши аниқ эмас. Аммо охирги 3 йил ичида Зинедин "Бавария"дек гранд клубдан таклиф олмаган. 

Эслатиб ўтамиз, француз 2021 йил "Реал" билан хайрлашгач, ишсиз бўлиб юрибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!