Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби дарвозабони Яспер Силлессен “Бавария”нинг жиддий қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Хабарларга қараганда голландиялик посбон учун инглиз жамоаларидан ташқари мюнхенликлар хам кураш бошлашди. “Бавария”дагилар Силлессенни Мануэль Нойерга муносиб ўриндош сифатида қарашмоқда. Айтиш лозимки Силлессенни бир қатор Ла Лига клублари ҳам ижарага олишни кўзлашмоқда.

Маълумот учун, Силлессеннинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган ва ушбу келишувга кўри унинг товон пули 60 млн еврони ташкил этади.