
"Бавария"га рад жавоби берилди
"Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Диас "Бавария"дан тушган таклифни рад этди. Мюнхенликлар спорт директори Макс Эберлга АПЛ клуби ўз хужумчисини сотмаслиги ва у билан янги шартнома бўйича музокара бошлаши хақида маълум қилган.
28 ёшли форвард бир неча хафта аввал "Барселона" билан хам шундай холатга дуч келган аммо клуб буни рад этганди. "Қизиллар" 2022 йилда колумбиялик футболчини "Порту"дан харид қилганди ва у билан кўплаб совринлар ютди.
Диас жамоанинг асосий футболчиларидан хисобланади ва шу сабабдан хам уни қўйиб юбориш нияти йўқ. Мерсасайдликлар билан шартномаси тугушига 2 йил қолган Диаснинг хизматларига ўтган мавсумда "Манчестер Сити" хамда Саудия Арабистони клубларидан хам таклифлар бўлганди.
Колумбия терма жамоаси хужумчиси ўтган мавсумда клуб ва терма жамоа таркибида умумий 22 гол уришга муаффақ бўлди.
Улуғбек Ҳошимов
Comments